Андижон туманидаги узоқ йиллардан буён фойдаланилмай келаётган “Оқ ёр” корхонаси ўрнида “Андижон Силк Ко” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси иш бошлайди. Қўшма корхона пиллани қайта ишлаб, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади.

Ушбу лойиҳанинг инвестиция қиймати 6 миллион доллар бўлиб, лойиҳа тўлиқ ишга туширилганда 1000 га яқин янги иш ўрини яратилади ва йилига 30 миллион долларлик экспорт амалга ошириш қувватига эга бўлади. 
Қўшма корхона иншоотларини қурилиш ишларига дастлабки тамал тошини “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Баҳром Шарипов ва вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновлар қўйдилар. 

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон