Kun.uz мухбири Ўзбекистондаги маҳаллий олий таълим муассасаларида талабалик бахтига муяссар бўлган абитуриентлар, ўқишнинг кейинги босқичида таълимни давом эттираётган талабалар мурожаати асосида 2017/18 йилги ўқув мавсумида ўқишларда тўлов-контракт суммаси қанча бўлиши масаласига қизиқди.

«Жорий 2017/18 йил ўқув мавсумида ОТМ белгиланган тўлов-контракт суммаси ўзгармай қолади, аввалги белгиланган сумма бўйича тўлов-контракт суммаси қабул қилинади. Бу ҳолат фақат давлат имтиҳонлари натижасига кўра етарли балл тўплаб талабаликка тавсия этилган абитуриентларга тегишли бўлиб, кира олмаган, лекин ўқиш истагида бўлганлар учун қўшимча тўлов-контракти белгиланган», — дейди Олий таълим вазирлиги Молия бошқармаси бошлиғи Бузрукхонов Сарвархон.

Эслатиб ўтамиз, 2017/18 йил ўқув мавсумида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар жорий йилнинг 15 сентябригача белгиланган сумманинг камида яримини (бир семестр учун) тўлаши шарт.

Шундай қилиб, контракт миқдори қуйидагича бўлади:

Гуманитар йўналишлар:

1) Педагогика, касб-ҳунар таълими: бакалавриат — 6 650 000 сўм
2) Санъат: бакалавриат — 7 900 000 сўм
3) Гуманитар фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм
3.1)Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима ва амалиёт назарияси, ўзбек-инглиз таржимаси назарияси ва амалиёти: бакалавриат — 7 250 000 сўм
3.2) Жаҳон сиёсати: бакалавриат — 9 850 000 сўм
4) Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм

Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ:

1) Ижтимоий фанлар ва психология: бакалавриат — 6 650 000 сўм
2) Журналистика ва ахборот: бакалавриат — 7 250 000 сўм
3) Иқтисодиёт: бакалавриат — 8 800 000 сўм
3.1) Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: бакалавриат — 9 850 000 сўм
4) Ҳуқуқ: бакалавриат — 9 850 000 сўм

Ишлаб чиқариш ва техника соҳаси:

1) Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологияси: бакалавриат — 6 650 000 сўм
2) Компьютер ва информатика технологияси, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари: бакалавриат — 7 250 000 сўм
2.1) АКТ соҳасидаги иқтисодиёт ва менежмент: — 8 800 000 сўм
3) Архитектура ва қурилиш: — 7 250 000 сўм

Қишлоқ ва сув хўжалиги:

1) Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги бошқаруви, қишлоқ хўжалиги техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация: бакалавриат — 6 650 000 сўм

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот:

1) Соғлиқни сақлаш: бакалавриат — 8 800 000 сўм
2) Ижтимоий таъминот: бакалавриат— 6 650 000 сўм

Хизмат кўрсатиш соҳаси:

1) Хизмат кўрсатиш соҳаси: бакалавриат — 7 250 000 сўм
2) Спорт фаолияти: бакалавриат— 6 650 000 сўм
3) Транспорт: бакалавриат — 7 250 000 сўм
4) Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги: бакалавриат— 6 650 000 сўм.

Абитуриентлар диққатига: Қўшимча контракт нархлари тасдиқланди