Украина собиқ президенти Виктор Януковичга давлат томонидан тақдим этилган ҳимоячи Виталий Мешечек суд йиғилиши давомида уни ҳимоя қилишдан бош тортиши ҳақида маълум қилди. Бу “ишнинг жуда мураккаблиги туфайли” юз берган, деб хабар қилмоқда “112 Украина” телеканали.

Унинг таъкидлашича, хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланади, ҳеч бир адвокатлик бирлашмасига кирмайди ҳамда ёрдамчиларга эга эмас.

“Жиноий иш жуда мураккаб эканини ҳисобга олиб, Януковичнинг ҳимояси сифатли ва яхши даражада бўлиши учун мен ишни бундан сўнг кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилдим. Менинг Януковични ҳимоя қилишдан бош тортганимни қабул қилишларини сўрайман”, - деган у.

Аввалроқ Украина бош прокуратураси Янукович иши бўйича АҚШ билан ҳамкорлик қилаётгани хабар берилганди.