Жорий йилнинг 16 август куни ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида Андижон вилояти, Олтинкўл туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Олтинкўл тумани ИИБ томонидан ўтказилаётган тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан айбланиб, тергов идорасидан 2017 йил 11 август кунидан буён яшириниб юрган, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, “Уйғур” маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган П.Н. Асака туман ҳудудида аниқланиб, ушланди.