Турли махфий маълумотларни фош этишга ва омма эътиборига ҳавола этишга ихтисослашган WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Россиянинг АҚШ президентлик сайлови кампаниясида Демократик партияси серверлари бузилишига алоқаси йўқлигини таъкидлади. У Конгресснинг республикачи аъзоси Дана Рорабахер билан учрашувда шундай баёнот берди, деб ёзмоқда Hill газетаси.

"Биз 3 соат учрашувимизда қатор масалаларни муҳокама қилдик, жумладан ўтган йилги президентлик сайловлари чоғида Демократик партия электрон мактубларининг WikiLeaks сайтига берилишини ҳам", — дея Рорабахер сўзларини елтиради нашр. "Жулиан қатъий равишда русларнинг ушбу мактубларни бузиш ёки фош этилишига умуман алоқаси йўқлигини айтди", — деган сиёсатчи. 

Конгрессменнинг қўшимча қилишича, у президент Дональд Трамп билан учрашувда батафсилроқ маълумотни тақдим қилишни режалаштирмоқда. 

"Жулиан, шунингдек, Демократик партия электрон мактублари билан боғлиқ вазиятнинг жамоатчиликка маълум бўлмаган қисмлари бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди", — деб қўшимча қилди Рорабахер.