El Periodico нашри аввалроқ автофургон ҳайдовчиси Барселонанинг Рамбла кўчасида одамларни босиб кетган Бокерия бозори ҳудудида отишма юз берганини маълум қилди. Нашр маълумотларига кўра, бозор ёнидаги турк ресторанига икки қуролланган киши бостириб кирган. Тахмин қилинишича, улар ресторандаги одамларни гаровда ушлаб туришибди.  

Аввалроқ Рамбла кўчасида ҳайдовчи фургонда одамларни қасддан босиб кетгани маълум қилинганди. Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 530 метрлик масофа давомида пиёдаларни босиб кетаверган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган.