Барселонадаги терактни содир этганликда гумон қилинаётган Дрис Укабир қўлга олинди. Бу ҳақида El Periodico хабар берди. 

Шунингдек La Vanguardia газетаси ҳам Укабир ва терактга алоқадор яна бир кишининг қўлга олингани ҳақида маълум қилди. 

Бундан аввал Барселонада яшил чироқда йўлнинг йўловчилар ҳаракатланадиган жойидан ўтаётганлар устига фургон бостириб келгани, кейинроқ фургонни ижарага олган кишининг шахси аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган, транспортлар ҳаракати тўхтатилган. Полиция воқеани теракт деб атаган.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони - камида 13 киши, яна кўплаб кишилар жароҳатланган. 

Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди

Барселонада одамлар автофургонда босиб кетилган ҳудудда отишма юз берди

Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар

Барселонадаги теракт ижрочиси шахси аниқланди