Алоқа оператори Beeline Фарғона вилояти ҳудудида 3G стандартидаги янги таянч станцияларини тижорат қўлланувига топширди.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: “Сўнги бир неча ой давомида биз Фарғона вилояти аҳолисини сифатли алоқа ва мобил Интернет билан таъминлаш учун муваффақият билан янги ускуналарни жорий қилдик. Бу эса Beeline хизматларини такомиллаштириш йўлида навбатдаги қадам бўлди”.

Фарғона вилоятининг административ марказида ва қишлоқ ҳудудларида (Фарғона шаҳрининг Дачная кўчаси бўйлаб, шунингдек Бошариқ, Боғдод, Дангар, Қува ва Қуштепа туманларида) учинчи авлод тармоғида ишлайдиган таянч станциялари ишга туширилди.