Бекобод тумани Далварзин фермерлар уюшмасида яшовчи 1966 йилда туғилган уй бекаси Зарина Йўлчиева (исм-фамилияси ўзгартирилган) Бекобод туманида жойлашган дала майдонида фирибгарлик йўли билан мавсумий деҳқончилик билан шуғулланувчи 1974 йилда туғилган Қулмурод Нусратовни ишончини суистеъмол қилиб, «бир ой муддатда пулини бераман» – деб алдаб, ундан 1 тонна картошка махсулотларини олиб, пулларини шу кунга қадар қайтариб бермаган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Маҳсулот эгаси пулини ололмагач, ички ишлар органларига ариза билан мурожаат этган. Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.