Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле клубига ультиматум қўйди. У «Барселона»га трансфери амалга ошмайдиган бўлса, Германияга қайтмоқчи эмас. Бу ҳақда Bild хабар тарқатган. 

20 ёшли футболчи шу ой бошида немис клубидаги машғулотларга келмагач, жамоадан четлатилган, унга қатта жарима қўлланганди.

Футболчи «Барселона» таклифи рад этилгач, норозилигини шундай ифода қилганди.

ОАВ хабарига кўра, «Боруссия» Дембелени каталонлар клубига 130 млн еврога қўйиб юбориши мумкин.