Одамлар қадим замонлардан бери уй қуришда хона ҳароратининг ташқи муҳит билан алмашишини инобатга олишган. Чунки, қишда уй ичидаги иссиқлик кўчадаги совуқ ҳавога чиқиб кетаверса, уй ҳам кўчадек совуқ бўлиб қолиши ёки ёзда кўчадаги иссиқ ҳаво уй ичидаги совуқ ҳаво билан алмашса, уй ҳам исиб кетишини билишган.

Шу боис, уй деворлари имкон борича иссиқликни кам ўтказадиган маҳсулотдан қилинишига катта эътибор қаратилган. Бу жараён вақтлар ўтиши билан ривожланиб, аввал тошлар, кейин ёғоч ва лой, яқингача эса хом ва пишиқ ғиштдан уй қуриш энг оптимал ечим бўлиб хизмат қилган.

Ривожланиш эса бир жойда тўхтаб қолмайди, бугунги кунга келиб олимлар яшаш шароитини яхшилаш мақсадида бир талай ишлар қилишган ва қилишмоқда. Шулардан бир нечтаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Ecover — миллий маҳсулотлари учун қўлланилмоқда.

Улар уй, дача, офис ва бошқа қурилиш биноларида том остида ингичка қоплама, шифт, девор, хоналар орасидаги деворлар, пол ва подвал учун фойдаланилади ҳамда ўзидан иссиқликни кам миқдорда ўтказиши сабаб, биноларни қишда иссиқ, ёзда салқин ушлаб туришда энг замонавий ечим ҳисобланади.

Шу тариқа, қишда уй ичида иссиқлик ҳосил қилиш учун кам энергия сарфланади ва ёзда уй ичини совутишда кондиционер хизматидан кам фойдаланилиб, электр токи ҳам камроқ сарфланади.

Бундан ташқари Ecover маҳсулотлари шовқинни ҳам яхши ушлайди ва уларнинг намликка бардошлилиги боис ҳаммом, сауна, ошхона, кафе ва ресторанлар, иссиқхоналар, бассейнларда ҳам кенг фойдаланилади.

Шундай экан, дунё ривожланаётган ва уй қурилиши учун иссиқликни кам ўтказадиган янги маҳсулотлар тақдим этилаётган бўлса ва улар ҳамёнбоп, синалган, ишончли, табиий тоза ҳисобланса, улардан фойдаланиш албатта, мақсадга мувофиқ.

Бундай имкониятни 2015 йилнинг апрелида Жиззах эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган «Экоклимат» компанияси тақдим этмоқда. Ушбу завод Марказий Осиё ва Кавказ ҳудудида биринчи бўлиб ташкил этилган. Ҳозирда йилига 10 минг тонна стекловата маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Бу миқдор эса нафақат Ўзбекистондаги талабни, балки экспорт ҳажмини ҳам қоплайди.

Ecover стекловаталари уч хил турда — бир томонига алюмин фолга қопланган ва қопланмаган рулонли ҳамда плита кўринишда ишлаб чиқарилади. Улар турли ўлчам, вазн, қалинлик ва иссиқлик ўтказувчанликка эга. Қуйидаги жадвалда улар билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, завод катта талаблар учун исталган ўлчамда ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Ecover — уй, хонадон ва биноларни қишда иссиқ, ёзда салқин қиладиган замонавий маҳсулот.

«Экоклимат» компанияси манзиллари:

  • Тошкент шаҳрида: Миробод тумани, Эски отчопар кўчаси, 3-уй;
  • Жиззахда: «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси, А промзона.

Телефонлар:

  • +998(71) 291-17-80
  • +998(71) 283-48-14
  • +998(97) 157-74-77
  • +998(90) 959-74-22
  • +998(99) 830-00-96

Электрон почта манзиллари:

  • info@ecover.uz
  • marketing@ecover.uz

Батафсил маълумотлар билан ecover.uz сайтида танишишингиз мумкин. Шу билан бирга, сиз билан алоқага чиқишлари учун сайтда ариза қолдириш имконияти ҳам мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида