Жаҳоннинг тўққиз етакчи бренди Франкфуртда бўлиб ўтадиган мотор-шоуда қатнашишдан воз кечди. Бу ҳақида издания Automotive News Europe нашри хабар берди. 

14 сентябрда старт оладиган халқаро автосалон Европадаги энг йирик ҳодисалардан бири ҳисобланади. 

Манбага кўра, бу йил Infiniti, DS, Peugeot, Jeep, Alfa Romeo, Mitsubishi, Fiat, Volvo ва Nissan каби компаниялар автошоуда иштирок этишдан воз кечишган. Бу ишлаб чиқарувчилар Европа автомобиль бозорининг 20 фоиздан ортиғини эгаллайди. 

Автомобиль компаниялари мотор-шоуда иштирок этиш қимматга тушиши боис ўз моделларини намойиш қилмасликка қарор қилишди. 

Бугунги кунга келиб, аксарият одамлар автомобиль оламидаги янгиликлардан интернет орқали хабар топишни афзал кўришмоқда. Шу боис ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини ё онлайн, ёки шахсий тадбирларида намойиш қилишмоқда. 10 йил аввал эса автосаноат янгиликларидан бохабар бўлишнинг ягона йўли автосалонларда иштирок этиш бўлган. 

Таъкидлаш жоизки, АҚШ, Европа ва Осиё мамлакатларининг 50 дан зиёд бренди автосалонда иштирок этишини тасдиқлаган.