ФИФА йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзод бўлган барча даъвогар мураббийлар номини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган.

Совринни қўлга киритиш учун айни вақтда Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Карло Анчелотти («Бавария»), Антонио Конте («Челси»), Луис Энрике («Барселона»), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Леонарду Жардим («Монако»), Йоахим Лев (Германия терма жамоаси), Жозе Моуриньо («Манчестер Юнайтед»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Диего Симеоне («Атлетико»), Тите (Бразилия терма жамоаси) ва Зайниддин Зидан («Реал») даъвогарлик қилиши маълум бўлди.

Ғолиб номи терма жамоалар мураббийи ва сардори, шунингдек журналистлар ва мухлислар берган овозларга кўра аниқланади. Овоз бериш 7 сентябрь куни тўхтатилади. Тақдирлаш маросими 23 октябрь куни бўлиб ўтади.