Филиппин пойтахти Манилада бир кечанинг ўзида 25 нафар жиноятчи ўлдирилди, деб хабар бермоқда Reuters маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга асосан.

Маниладаги полиция бўлинмаси бошлиғи Жоэл Наполеон Коронелнинг сўзларига кўра, 14 киши гиёҳвандликка қарши рейдлар давомида ўлдирилган.

Унинг қўшимча қилишича, яна 11 киши “наркотик моддалар билан шуғулланган талончилар” бўлган.

Аввалроқ Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилингани хабар берилганди.