Германиянинг Ҳильдесҳаймида 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Бу Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба аниқланганидан сўнг юз берди, деб хабар бермоқда NDR.

Снаряд қурилиш ишларини бажариш чоғида аниқланган.

Ҳукумат қўшни ҳудудларни ёпиб қўйган. Мутахассислар снарядни чиқариб олиш билан банд.

Аввалроқ Парижда йўловчининг сумкасида топилган бомба бўлаги сабабли вокзал эвакуация қилинганди.