Гватемала пойтахти Гватемаладаги “Рузвельт” шифохонасига ҳужум қилиниши оқибатида 7 киши, жумладан 3 қўриқчи ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Улар орасида бир бола ҳам бор.

Автоматлар билан қуролланган жиноятчилар гуруҳи шифохонада бўлган ўз шеригини қайтариб олишга уринган ва бунинг уддасидан чиққан. Натижада “Мара Сальватруча” жиноий тўдасининг ўта хавфли аъзоси Андерсон Даниэль Кабрера яширинишга муваффақ бўлган.

Полициячилар 5 босқинчини ушлашган. Мамлакат президенти Жимми Моралес қолган жиноятчилар қидирилиши давом этишини айтган.

"Мара Сальватруча" жиноий тўдаси Марказий ва Шимолий Америкадаги энг шафқатсиз ва энг йирик кўча тўдаларидан бири ҳисобланади. Баъзи маълумотларга кўра, тўданинг аъзолари сони 70 минг кишини ташкил қилади.