Хитой Тяньцзин университетининг битирувчиси, 23 ёшли Ли Вэньсин исмли йигит ўлимидан кейин молиявий пирамидалар билан курашиш бўйича кампанияни бошлади. Йигит бундай пирамидалардан бирига жалб қилинган бўлган. Бу ҳақда China Daily нашри хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, Хитойнинг жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳамда саноат ва савдо давлат маъмурияти уларнинг назорати остига жумладан ходимлар ёллаш агентлиги остида фаолият юритувчи молиявий пирамидалар тушиши ҳақидаги хабарни чоп этган.

Нашрнинг таъкидлашича, пирамидаларга қарши курашга 4 та давлат тузилмаси жалб қилинади.

Хитой ижтимоий тармоқларида охирги йиллар молиявий пирамидлар кенг тарқалди. 2016 йилда полиция бу билан боғлиқ 2826 та ҳолатни тергов қилган, бу эса 2015 йилдагидан 19,1 фоизга кўпроқни ташкил қилган.

2005 йилдан 2015 йилгача эса умумий ҳисобда 21 904 та фирибгарлик схемаси тергов қилинган.

Ли Вэньсин Хитойдаги вакансиялар сайти “Босс Чжипин” негизида қурилган молиявий пирамидалар ташкилотчилари қурбонига айланган. Йигит бу сайт орқали иш қидириб, ўз фаолиятини оддий компания кўринишида олиб борувчи “Де Бэйлэй” молиявий пирамидасига ишга қабул қилинган. Маълум бўлишича, бу пирамида ташкилотчилари ишга кирганларни гаровда ушлаб, уларга нисбатан жисмоний зўравонлик қўллаб, уларни қўрқитиб, улар ва уларнинг яқинларидан қимматбаҳо буюмлар ва пуллар талаб қилишган. Ли Вэньсин ана шундай қурбонлардан бири бўлган.