«АСЭ» Инжиниринговая компания» АЖ бошқарув компаниясининг Жанубий Осиёдаги лойиҳалари бўйича вице-президенти Андрей Лебедевнинг маълум қилишича, Хитой Россияга Цзянсу вилоятида янги атом электростанциясини қуришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Олти блокдан иборат бўлган иккинчи майдонча имкониятлари кўриб чиқилмоқда, ҳамда бизнинг Хитой билан ўзаро мулоқотимизда муҳокама этилаяпти, шунинг учун бизда бу ерда яхши истиқболлар бор», - деди Лебедев.

Унинг қўшимча қилишича, Россия томони Хитойдаги янги олти блокли атом электростанциясининг камида икки энергоблоги қурилишида иштирок этишни мўлжаллаган.

Дунёдаги энг кучли электростанциялар