«Челси» янги футболчиларни трансфер қилмаётгани сабаблари маълум қилинди.

The Times хабарига кўра, лондонликлар бош мураббийи Антонио Конте ёшлари 26дан 32 ёшгача бўлган яна бир қанча тажрибали футболчиларни – ҳимоячилар Алекса Сандро («Ювентус»), Виргил ван Дейк («Саутҳемптон»), вингерлар Иван Перишич, Антонио Кандрева (иккиси ҳам – «Интер») ва ҳужумчи Фернандо Льоренте («Суонси») каби футболчиларни таркибга жалб этмоқчи бўлган.

Аммо «Челси» раҳбарияти бу футболчилардан кўра, ёш футболчиларга эътибор қаратишни маъқул кўрган.

Қайд этиш керакки, ёзги трансферлар вақтида лондонликлар жамоаси «Монако»дан ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайокони, «Рома»дан ҳимоячи Антонио Рюдигерни, «Реал» ҳужумчиси Альваро Моратани трансфер қилди. Шунингдек «Манчестер Сити»нинг собиқ аъзоси Вилли Кабальеро эркин агент сифатида сафга келиб қўшилди.