Ўз фаолиятинингизни Ўзбекистоннинг кўзга кўринган интернет нашрларидан бири - Kun.uz’да бошлашни истайсизми? Ишга чанқоқ, масъулиятли ва ўз соҳасининг устасимисиз? Унда қуйидаги эълон айнан сиз учун.

Корректор

Вазифаси: Сайтда эълон қилиниши лозим бўлган хабар, мақола ва турли материалларнинг орфографик ва грамматик тўғри ёзилганини текшириб боради.

Талаблар: Ўзбек тилининг орфографик ва грамматик қоидаларини мукаммал билиши, юқори саводхонлик, масъулиятни ҳис эта билиш ҳамда пунктуаллик.

Мухбир-журналист

Вазифаси: воқеа жойидан репортаж тайёрлаш, турли шахслар билан интервью ва суҳбатлар уюштириш ва соҳаси доирасида бошқа топшириқларни бажариш.

Талаблар: Юқори саводхонлик, ишга масъулият билан ёндашув, компьютер ва интернетда ишлаш малакаси ҳамда чет тилини билиш.

Энг асосий талаблар: Юқорида кўрсатилган вазифаларда меҳнат фаолиятини юритишни истовчилар 25-40 ёш орасида, 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлишлари ва тўлиқ штатда ишлашлари сўралади. Ўриндошлик асосида ишлашни истовчилар номзоди қабул қилинмайди.  

Таклиф:

– олти кунлик иш куни;
– ишга чанқоқ ва аҳил жамоа;
– метрога яқин жойда жойлашган офис; 
– бепул тушлик;
– 1,5 млн сўмдан бошланган маош.

Ўзингиз ҳақдаги маълумотномани info@kun.uz электрон манзилига юбориш сўралади.