Испания Суперкубоги учун «Реал» ва «Барселона» ўртасида кечган жавоб учрашувида Месси Рамосни ҳақорат қилди.

64-дақиқада ўйин тўхтатилган вақтда (бу вақтда ҳисоб 2:0 эди) Рамос тўпни Мессига қайтариб беришга чоғланади, Месси қўлини чўзганида эса Рамос тўпни осмонга отиб юборади. Бундан жаҳли чиққан Месси эса Рамосни очиқчасига ҳақорат қилди.

Marca нашрида ёзилишича, Месси Рамосни «La concha de tu madre!» («зоти бузуқ, разил»)  дея ҳақоратлаган.

Рамос бунга жавоб қайтармаган ва ўйин давом эттирилган.

«Реал» иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонгач, (3:1, 2:0) Испания Суперкубогини қўлга киритди. Бу мадридликлар ушбу кубок ўнинчи марта эга чиқиши бўлди.