АҚШ Марказий разведка бошқармаси аввалроқ Испания махсус хизматларига Барселонада теракт содир этилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни тақдим қилган. Ушбу огоҳлантириш 2 ой олдин айтилган эди, деб хабар бермоқда испан ОАВ. 

Маълум бўлишича, Каталония пойтахтининг марказидаги Рамбла пиёдалар кўчасида оломон устига бостириб келинган фургон ичида испан паспорти топилган. Маҳаллий матбуотнинг таъкидлашича, автомобиль мусулмон кўринишдаги шахс томондан ижарага олинган бўлган.

Таъкидланишича, шундан кейин жиноятчи фургондан чиқиб, яқин орадаги кафе ичига беркиниб олган ва одамларни гаровдан ушлаб турган.

Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлган ва яна ўнлаб одамлар жароҳат олган.