"Одноклассники" (ОК) ижтимоий тармоғи "Настроения" ("Кайфиятлар") сервисини ишга туширди. Фойдаланувчилар янги функция ёрдамида дўстларига кайфият улашиш имконига эга бўлишади. Компания ходимлари постларнинг янги форматини намойиш қилишди. 

"Одноклассники"нинг "Настроения" сервиси фойдаланувчиларга ўз саҳифаси лентасида ёрқин фон ва шунга мувофиқ матнли статус билан бўлишиш имконини беради. Шунингдек сервис ишлаб чиқарувчилари йирик шрифтли янги ёзув турини намойиш қилишди. 

Экспертларнинг сўзларига кўра, ушбу янгиликлардан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг пост ёзиши фаоллашган. Профиллар эгалари махсус белгилар, масалан, "Счастлив" ("Бахтлиман"), "Скучаю" ("Соғиняпман"), "Хочу подарков" ("Совға хоҳлайман") ёки "Праздную" ("Нишонлаяпман") кабиларга босиб, ўз кайфиятига доир маълумотлар билан бўлишишлари мумкин.

"Настроения" сервисидан сайтнинг мобил ва десктоп версияларида фойдаланиш мумкин. Тез орада янги функция ОК'нинг Android ва iOS операцион платформаларидаги иловасида ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.