Россия рубли Brent навидаги нефть нархи ошиши ортида мустаҳкамланишда давом этиб, доллар курси 21 июлдан бери биринчи марта 59 рублдан пастга тушди.

Москва биржаси маълумотларига кўра, доллар курси 18 август ҳисоби билан 34 тийинга, яъни 59,03 рублгача, евро курси эса 61 тийинга, яъни 69,3 рублгача тушган. Ундан аввал доллар курси 58,995 рублгача тушганди.

Brent навидаги нефть нархи эса 1,11 фоизга кўтарилиб, бир баррель учун 50,83 долларни ташкил қилган.