16 августда Саудия Арабистонининг ҳукмрон оиласи вакили шаҳзода Бандар ибн Фахд ибн Саъд ибн Абдулраҳмон Ол Сауд вафот этди. Бу ҳақда қироллик саройи баёнотига иқтибос келтирган ҳолда SPA ахборот агентлиги хабар бермоқда

Шаҳзода 17 августда Ар-Риёдда дафн этилади. Шаҳзода жорий йилда Ол Сауд оиласидан вафот этган учинчи шаҳзода бўлди. Бошқа маълумот келтирилмаган.

Май ойида тахтнинг ўтиши тартибини аниқлаш кенгашига раҳбарлик қилган, амалдаги қиролнинг акаси, шаҳзода Машъал ибн Абдулазиз вафот этганди. У 91 ёшда бўлган. 

8 августда эса 26 ёшли шаҳзода Салмон ибн Абдуллоҳ ибн Туркий Ол Сауд вафот этганди. Тахмин қилинишича, у юрак хуружидан вафот этган.