Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент вилоятига ташрифни амалга ошириши кутилмоқда. 

Kun.uz манбаси маълмот беришича, ташриф доирасида давлат раҳбари Бекобод туманига боради.

Ташриф давомида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси ва бошқа турли ташкилотлар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Айни вақтда туманда президент ташрифига тайёргарлик кўрилиб, йўллар ободонлаштирилмоқда.