2017 йилнинг август ойида “Standard & Poor’s” халқаро рейтинг агентлиги акциядорлик тижорат Халқ банки узоқ муддатли/қисқа муддатли кредит рейтингини “B/B” даражасида “Барқарор” деб тасдиқлади. 
Халқ банки томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган самарали ишлар натижасида 2017 йилнинг 1 август ҳолатига: 

  • Банкнинг жами капитали ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,4 млрд.сўмга ортиб, 552,1 млрд.сўмни; 
  • Банкнинг жами активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 675,1 млрд.сўмга ортиб, 5 147,9 млрд.сўмни;
  • Аҳоли омонатлари қолдиғи эса 412,7 млрд.сўмга ёки 20% га ортиб, 
  • 2 501,2 млрд.сўмни ташкил этди.
  • Банк томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 103,4 млрд.сўм соф фойда олишга эришилди.

Банкнинг 198 та филиали ҳамда улар тасарруфидаги 1 275 дан зиёд муассасалари орқали мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.