«Барселона» футбол клуби ҳимоячиси Херард Пике «Реал» билан ўйиндаги мағлубият (0:2) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг айтишича, мадридликлар каталонияликлардан кучлироқ бўлган.

«Рақиб жуда юқори босим ўтказди ҳамда ҳисобда тезда олдинга чиқиб олди, албатта, бу жамоанинг кайфиятига таъсир қилди. Биз бир-биримизга яқин бўлишимиз ҳамда олдинга қараб ҳаракатланишимиз керак эди. Бу мағлубиятни қабул қилишимиз ва Мадрид кучлироқ бўлганини тан олишимиз даркор.

Бу ерда ўтган тўққиз йил давомида илк бора «Реал»дан ёмонроқ бўлганимизни ҳис этмоқдаман», - дея футболчининг сўзларини келтиради Marca.