Олимларнинг фикрича, беш соатли уйқу эркакларда простата саратони хавфини 55 фоизга оширади. Бу ҳақида "Ортодокс" тиббий портали хабар берди

Океан орти олимлари икки йирик кўламли тадқиқот маълумотларини таҳлил қилиб чиқишди: биринчисида 407 мингдан зиёд эркак иштирок этган бўлса, иккинчисида 416 минг нафар эркак қатнашди. 

Кўнгиллилар 20 йил давомида назорат остида бўлишди, кузатувлар бошланган пайтда уларнинг барчаси соғлом бўлган. Уйқу режими таҳлилининг кўрсатишича, суткасига 3-5 соат ухлайдиган 65 ёшдан кичик эркаклар 7-8 соат ухлайдиганларга нисбатан 55 фоизга кўпроқ просатата саратонидан ҳалок бўлишган. 

Шуниси диққатга сазоворки, 65 ёшдан ошган эркакларда уйқуга тўймаслик билан простата саратони ўртасида алоқадорлик кузатилмаган.