Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевнинг сўзларига кўра, яқин йилларда ушбу вилоятда диний зиёрат туризмни ривожлантириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилади. Шу мақсадда, вилоят ҳудудидаги кўплаб азиз авлиёлар, пиру муршидларнинг қабрларига ёндош ҳудудларда инфратузилмалари ривожлантирилади, меҳмонхоналар барпо этилади.

Ўктам Барноев Халқаро Пресс-клубнинг Бухоро вилоятидаги сайёр сессияси чоғида вилоятда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритар экан, шу ҳақда маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда, Бухорода Баҳоуддин Нақшбанд, Мир Кулол, Ғиждувоний каби авлиёлар, 7 пир мажмуасидан ташқари яна 500 дан ортиқ қадамжолар бор.