2017 йилнинг 18 август куни Ўзбекистонга Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар Давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Бангладеш делегациясининг беш кунлик ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Шаҳрияр Алам ва делегация аъзолари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилишади, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишадилар.