«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания суперкубоги учун «Реал»га қарши кечган жавоб учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Қарама-қаршиликнинг умумий ҳисоби – «қаймоқранглилар» фойдасига 5:1.

«Биз бу совринни қўлдан бой бердик. Тан олиш керак, рақиб вақти-вақти билан кучлироқ кўринди, айниқса, биринчи бўлим боши ва охирида. Бизда баҳсни ўзгартириш имкониятлари бўлди, бироқ улардан фойдалана олмадик. Рақиб фаол босим ўтказди ҳамда бизни тўпни йўқотганимиз учун жазолади. Биз жисмоний жиҳатдан тезроқ тикланишимиз лозим, сабаби яқинда Испания чемпионати бошланади. Суперкубок – бу мавсумолди тайёргарликнинг якунланиши, гарчи бу совринни ютиб олишни хоҳлагандик. Тикланиш ва олдинга қараб ҳаракатланиш лозим – бошқа илож йўқ. „Реал“ни мақтаб ўтиш керак, аммо ҳали ҳаммаси энди бошланмоқда. Бизни узун мавсум кутмоқда. Футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ, ҳамда „Реал“ ҳам мағлубият аламини татиб кўриши аниқ», - дея Вальверденинг сўзларини келтиради Marca.