Венесуэла хавфсизлик хизмати Амасонас штатидаги турмада махсус операция ўтказди. Операция вақтида ҳукумат вакиллари билан тўқнашувларда 37 маҳбус ҳалок бўлди. 

Штат пойтахти Пуэрто-Аякучо шаҳридаги турмалардан бирида ўтказилган операция 16 августга ўтар кечаси амалга оширилган. Шаҳар кенгаши аъзоси Хосе Мехиаснинг айтишича, ҳукумат “турма устидан назоратни тикламоқчи бўлган, бироқ маҳбуслар бунга қаршилик кўрсатишган”.

“Хунрезлик бўлган”, деб айтган штат губернатори Либорио Гаруйа.

Таъкидланишича, хавфсизлик кучлари қўриқчилар етишмайдиган турмаларда вақти-вақти билан операциялар ўтказиб турадилар. Бундай рейдлар давомида баъзан маҳбуслар билан тўқнашувлар содир бўлиб туради.