Кузатувлар тарихидаги энг йирик астреоидлардан бири Ерга яқинлашмоқда, дея огоҳлантирмоқда NASA.

Коинот объекти 4,4 километр диаметрга эга бўлиб, олимлар уни «Флоренция» деб аташди. У 1 сентябрь куни Ерга максимал даражада яқинлашади. 

Маълум қилинишича, гигант-астреоиднинг сайёрамиз билан орасидаги масофа хавфсиз ҳисобланади - тахминан 7 миллион километр. Астреоид Пуэрто-Рико ҳудудида жойлашган радар ва қурилмалардан кузатилади.

Таъкидлаш жоизки, «Флоренция» 1980 йилда кашф қилинган. Астреоиднинг Ерга яқинлашиши олимларга ушбу осмон жисми ҳақида қўшимча маълумот олиш имконини беради.