2017 йилнинг 16 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 1 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 16 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3408 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 742 тасини қўпол турдаги, 23 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 16 август куни жами 442 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 224 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 218 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.