1963 йилда ташкил қилинган (унгача Германия чемпионати мақомида бўлган) Германия бундеслигаси 54 йиллик тарихдан буён Европанинг энг нуфузли чемпионатларидан бири саналиб келади. Бугунги кунда қитъанинг энг кучли учта чемпионатидан бирига айланиб олган немис карвони бугундан бошлаб 55-марта старт олади.

Янги мавсумнинг дастлабки учрашувини амалдаги чемпион, умуман сўнгги беш йиллик тенгсиз жамоаси «Бавария» «Байер»га қарши учрашув билан очиб беради. Дастлабки тур ҳақида тўхталишдан олдин сизга 54 йиллик тарихга эга чемпионат ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.

Бундеслига ташкил қилингунига қадар ўтказилган Германия чемпионати мусобақаларини ҳам қўшиб ҳисобласак, 43 жамоа чемпионлик унвонини қўлга киритишга муваффақ бўлганди. Чемпионлик бўйича рекорд «Бавария»га тегишли бўлиб, жамоа жами 27 марта бош совринни қўлга киритган «Динамо» Берлин ҳисобидаги 10, «Нюрнберг» ҳисобида эса 9та чемпионлик унвони мавжуд.

Бундеслига ташкил қилинган вақтдан бошлаб эса бугунги кунга қадар 12 жамоа мусобақада зафар қучишга муваффақ бўлган. Албатта бу борада ҳам рекордчи «Бавария» саналади. Бундеслигага қадар 60 йил давомида бир марта чемпион бўлган мюнхенликлар янги даврга келиб 26 марта бош совринни ўзлариники қилиб олишган. Иккинчи ва учинчи ўринларни икки «Боруссия» — Мёнгхенгладбах ва Дортмунд шаҳри жамоалари эгаллаб турибди. Улар ҳисобида бештадан бундеслига бош соврини бор. «Вердер» эса бу совринни тўрт марта ютиб олган, «Ҳамбург» ва «Штутгарт» эса 3 мартадан чемпион бўлишга муваффақ бўлган. Янги ташкил қилинган лиганинг дастлабки чемпиони саналган «Кёльн» эса , «Кайзерслаутерн» билан бирга икки мартадан мавсумни энг юқори поғонада якунлашган. Шунингдек «Нюрнберг», «Айнтрахт» Браншвейг, «Вольфсбург», «Мюнхен-1860» жамоалари бир мартадан чемпион деган номни қўлга киритишган. Қизиқ томони Шарқий Германия жамоаларидан ҳали бирортаси бундеслига бош совринини ютмаган.

2017/2018 йилги мавсум
1-тур. Марказий учрашув

«Бавария» - «Байер» (23:30, Sport TV, Матч ТВ)
Янги мавсумни амалдаги чемпион «Бавария» «Байер»га қарши учрашув билан очиб беради. Икки жамоа ўртасидаги бундеслига доираси кечган сўнгги тўққиз учрашувнинг фақат биттасида «Байер»нинг қўли баланд келган («Бавария»да 5Ғ, 2Д, 1М).

Яна бир аҳамиятли томони «Байер» «Бавария» кечган сўнгги 30 учрашувнинг фақат 2тасида ғалаба қозонган. Жамоа 25 учрашувда мағлуб бўлган бўлса, 3 бор дуранг ўйнай олган. Сўнгги марта леверкузенликлар Мюнхенда 2012 йилда ғалаба нашидасини сурган бўлса, ундан олдинги ғалаба нақд 23 йил муқаддам 1989 йилда қўлга киритилганди.

Бундан ташқари Бундеслиганинг биринчи турида бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтади:

19 август 

Ҳоффенҳайм- -Вердер 18:30
Ҳерта - Штутгарт  18:30
Ҳамбург - Аугсбург 18:30
Майнц - Ҳанновер 18:30
Вольфсбург - Боруссия Д 18:30

Шальке - РБ Лейпциг 21:30

20 август

Фрайбург - Айнтрахт 18:30
Боруссия М - Кёльн  21:00