Словениялик Мартин Стрелни 62 ёшида инсон имконияти чегарасида бўлган рекордларни ўрнатгани сабабли феномен одам деб аташади.

Гап шундаки, Мартин сайёрамиздаги энг узун 5 та дарё: Миссисипи (3 734 км, 68 кун), Парана (4 880 км, 24 кун), Янцзи (6 300 км, 40 кун), Дунай (2 860 км, 58 кун) ва Амазонкани (6 992 км, 66 кун) узунасига сузиб ўтган. 

Стрел Дунайни сузиб ўтиш вақтида Гиннес рекордини ўрнатган: у тўхташларсиз 84 соат тинмай суза олган. Унинг айтишича, у бундай катта масофаларни медитация ва гипноз ўртасидаги ҳолатга ўхшаш ўзига хос ҳолатга туша олиши эвазига муаммосиз сузиб ўтишни ўрганган.

Мартин сузишлари вақтида бир неча маротаба хавфли вазиятларга дуч келган. Бир марта унинг ёнига чақмоқ келиб урилгани сабабли у бир неча метр баландликка ҳавога отилиб кетган. Бир неча маротаба пираньялар ҳужумига учраган ва бу ҳужумлардан унинг танасида чуқур чандиқлар қолган. Яна бир сузишни амалга ошириш вақтида Стрел 25 кг га озиб кетган. 

Стрелнинг айтишича, унинг сузишларидан мақсад дарёлар ва умуман сайёрамизнинг аянчли ҳолатига жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат.