АҚШ ва Жанубий Корея августда компьютер модели қўллаган ҳолда мудофаа характердаги қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Пентагонга иқтибос келтирган ҳолда “Рейтер” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, машғулотлар 21-31 август кунлари бўлиб ўтади. Уларда 17,5 минг нафар америкалик ҳарбий иштирок этади. Машғулотлар Корея яриморолида барқарорликни таъминлашга ва тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган бўлади.

Таъкидланишича, машғулотларда шунингдек Австралия, Канада, Колумбия, Дания, Янги  Зеландия, Нидерландия ва Буюк Британия иштирок этади.