Панама президенти Хуан Карлос Вареланинг маълум қилишича, яқин орада Венесуэлага қарши санкциялар киритиш ниятида. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Давлат раҳбари бундай баёнотни АҚШ вице-президенти Майк Пенс билан учрашуви давомида қилган.

Вареланинг сўзларига кўра, Панама Венесуэлада демократик режимни ўрнатиш учун Каракасга босим ўтказиш лозим, деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, Пенснинг таъкидлашича, Вашингтон ҳам Венесуэлада диктатура ўрнатилаётганини шунчаки кузатиб туриш ниятида эмас.

Аввалроқ Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинаётгани хабар берилганди.