ASUS икки карра оптик зум камерали ZenFone 4 Pro ва кенг бурчакли объективли ZenFone 4 флагманини намойиш қилди. Бу ҳақида "Лайфхакер" маълум қилди. 

ZenFone 4 ва 4 Pro бир услубда ишланган. Уларнинг шиша корпуси металл рамкали, фарқи - икки асосий камеранинг жиҳозланишида. Бундан ташқари, ZenFone 4 Pro'нинг орқа панелида нақш йўқ.  

Смартфонлар 5,5 дюймли Full HD 1 920 × 1 080 пиксель дисплейга эга. Кенжа қурилма панели - IPS+, тўнғичи эса - AMOLED технологияда ишланган. Дисплей остида бармоқ излари сканери жойлашган. 

ZenFone 4 смартфони 12 + 8 Мп сенсорли камеранинг иккиламчи модули ўрнатилган. Сенсорлардан бири 120 даражали кенг бурчакли объективга эга. 

ZenFone 4

ZenFone 4 Pro 16 + 12 Мп камера билан таъминланган. Икки смартфонда ҳам 8 мегапикселли фронтал камера ўрнатилган. 

ZenFone 4 қурилмаси - 399 доллар, ZenFone 4 Pro эса 599 долларга баҳоланмоқда. 

ZenFone 4 Pro

ZenFone 4 / 4 Pro хусусиятлари

Чип: Snapdragon 630 ёки 660 / Snapdragon 835.
Хотира: 4 / 6 ГБ оператив ва 64 / 128 ГБ ички.
Аккумулятор: 3 300 / 3 600 мАс.
Тизим: Android 7 Nougat.