Атлантика океани жанубида 6,8 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар қилган.

Таъкидланишича, ер силкиниши маркази Британия ҳудуди таркибига кирувчи Жоржтаун шаҳридан 760 километр масофада бўлган.

Зилзила ўчоғи 19 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда. Цунами хавфи эълон қилинмади.

Аввалроқ Индонезияда 6,4 магнитудали зилзила рўй бергани хабар берилганди.