«Барселона» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ҳамда «Боруссия» ҳужумчиси Усмон Дембелени таркибга қўшиб олиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр.

Marca хабарига кўра, «Барселона» раҳбарияти бу футболчиларни сотиб олиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди.

Манбанинг ёзишича, каталонияликлар клуби бу футболчиларнинг ҳар бири учун 150 миллион евродан сарфлаши, Коутиньо ва Дембеле трансфери 300 миллион еврога айланиши мумкин.