«Барселона» Паулиньо трансфери орқали атрибуткалардан келадиган фойдани кўпайтира олмади.

Goal.com маълумотига кўра, каталонияликлар клуби дўконида бразилиялик ушбу футболчининг трансфери эълон қилинганидан ўтган вақт ичида фақат битта футболкаси сотилди.

Паулиньо Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клубидан 40 миллион евро эвазига сотиб олинди, футболчининг ўзи бу қийматнинг 7 миллион евролик қисмини тўлаган.