БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

«У жабрланганлар тезроқ шифо топишини истамоқда ҳамда бу шафқатсиз зўравонлик ҳолати учун масъул бўлганлар дарҳол жавобгарликка тортилишига умид қилмоқда», - дея маълум қилди БМТ бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ.

Унинг сўзларига кўра, БМТ Испания ҳукумати билан унинг терроризм ва экстремизм билан курашида бирдамдир.

Бундан ташқари, РИА Новости’нинг хабар беришича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Каталония пойтахтида “қўрқоқларча амалга оширилган” терактни қатъий қоралайди.

7 август куни маҳаллий вақт билан соат тахминан 17.00 (Тошкент вақти билан 20.00)да оқ фургон Барселона марказида жойлашган Рамбла кўчасидаги кишиларнинг устига бостириб борилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ инсон жабрланди.