БМТ олий комиссарининг қочқинлар ишлари бўйича бошқармаси Испаниядаги вакили Мария Хесус Веганинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мигрантлар оқимини қабул қилиш учун етарли манбаларга эга эмас.

The Guardian’нинг ёзишича, Испания ҳукуматида, хусусан, оғзаки таржимонлар ва келган қочқинларни жойлаштириш ўринлари етмаяпти.

«Давлат тайёрланмаган, бундан ташқари, ҳаттоки денгиз бўйлаб келаётган кишиларнинг одатий оқими билан ишлаш учун ҳам манба ва маблағлар йўқ», - дея маълум қилган Вега.

Аввалроқ Африкада муҳожирлар сони 20 млн.дан ошиб кетгани хабар қилинганди.