Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига туҳфа сифатида Самарқанд вилояти Булунғур туманида бир қатор ижтимоий ва маиший объектлар янгидан қурилиб, қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. 

Жумладан, жорий йилнинг 17 август куни туманда «Халқ қабулхонаси» учун янги қурилган бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилоятининг «Халқ қабулхонаси» мудири Ш.Узоқов ва бошқа масъул мутасаддилар иштирок этишди. 

Шу куннинг ўзида «Халқ банки» туман бўлими биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди ва Булунғур туманининг чегара ҳудудида жойлашган «Хўжамазгил» МФЙнинг янги қурилган биноси ва ушбу маҳалла ҳудудида ҳам маиший хизмат кўрсатиш бинолари янгидан барпо этилиб, маҳалла фаолларига топширилди. 

Тадбирда туман ташкилот раҳбарлари ва фаоллари иштирок этишди.

Ўз мухбиримиз