«Челси» ва ҳужумчи Диего Коста ўртасидаги зиддият кучаймоқда.

Айни пайтда футболчи ватани Бразилияда бўлиб турибди ва Лондонга қайтишни истамаяпти.

Daily Express нашри хабарига кўра, агар Диего Коста қайсарликда давом этса, «Челси» уни 3,2 млн доллар миқдорида жаримага тортиши ва 2018 йил 1 январгача таркибдан четлатиши мумкин.

Бундан аввалроқ, «Челси» раҳбарияти уни огоҳлантириш тариқасида 300 минг фунт жаримага тортган эди.

Футболчи жамоа бош мураббийи Антонио Конте уни янги мавсумда асосий таркибга киритишни истамаслигини маълум қилгач, у «Атлетико»га ўтиш истагини билдирганди.

«Атлетико» раҳбарияти 28 ёшли ҳужумчи учун 27 млн доллар таклиф қилмоқда, бироқ «Челси» уни 55 млн еврога қўйиб юборишга тайёр.