Финляндиянинг Турку шаҳрида кўчада одамларга пичоқ билан ҳужум қилиниши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 2 киши яраланди. Жабрланганлар ҳақидаги маълумот аниқлаштирилмоқда.  

Маълум қилинишича, бир неча киши шаҳар марказида одамларга пичоқ билан ҳужум қилган. Yle нашри маълумотларига кўра, улардан бирининг оёғидан яралантиришга ва ҳибсга олишга муваффақ бўлинган. Полиция шаҳарнинг Пуутори ва Кауппатори майдонларида махсус операцияни давом эттирмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, бу ҳудудда ўқ овозлари эшитилган ва пичоқ билан ҳужумлар амалга оширилгани қайд қилинган.

ОАВнинг таъкидлашича, бир неча киши Турку кўчалари бўйлаб пичоқлар билан югуриб юрган. Ҳозирда гумонланувчилар қидирилмоқда. Одамларга кўчага чиқмаслик тавсия қилинган.

Полиция вокзалларда ва Хельсинки аэропортида хавфсизлик чораларини кучайтирган.