Германиянинг кекса ёшли вакили Хайнц Приен ўзининг эски тракторида Исландия бўйлаб саёҳатга жўнаган. Айни вақтда у 2,5 минг км йўл босиб ўтган. У босиб ўтиши керак бўлган бутун йўл узунлиги эса 6 минг км га яқинни ташкил қилади.  

Приен 61 ёшда, унинг 60 от кучига эга двигателли “Ханомаг” немис трактори ҳам ундан ёшроқ эмас. Машина 1963 йилда ишлаб чиқарилган ва Приеннинг қўлига 6 йилча аввал тушган ҳамда ҳали бирор марта эгасини уялтириб қўймаган.

Хайнц тракторда Германия жанубидаги Муггенстурм коммунасидан жўнаган ва Исландияни ўраб турувчи машҳур “Айлана йўл” бўйлаб ҳаракатланмоқда. Таъкидланишича, унинг трактори максимал тезлиги соатига 24 км ни ташкил қилади. Бироқ бу ҳолатдан Хайнц ҳеч ҳам ранжимаяпти. Унинг айтишича, у ўз уйида ҳам пойга ўйнаши мумкин, бу ерда эса у табиатдан баҳра олмоқда.

Бир ой аввал Приенга рафиқаси ҳам ҳамроҳлик қилган эди, бироқ кейинроқ уйига қайтган. Шундан бери эркак якка ўзи саёҳат қилмоқда.