Барселонадаги каби пиёдаларга нисбатан содир этилган ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида Испания пойтахти Мадриднинг бир неча пиёдалар кўчаларига катта гулдонлар қўйиб чиқилади. Кўринишича, гулдонлар ўзига хос тўсиқлар вазифасини бажариб, ҳаракатланаётган автомобилларни тўхтатиб қолиш мақсадида қўйиб чиқилади. Бундан ташқари, улар анъанавий тўсиқлардан фарқли ўлароқ, шаҳар манзарасига путур етказмайди. 

La Vanguardia нашрининг ёзишича, катта гулдонлар Пуэрта-дель-Соль марказий майдонининг Пресиадос ва Монтера кўчалари бирлашадиган ҳудудда қўйиб чиқилади.

17 августда Барселонанинг Рамбла кўчасида юк машинаси пиёдаларни босиб кетди. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 137 киши жароҳатланган.